Чет тили сертификатларининг 1000 дан зиёди ўз тасдиғини топмади - ДТМ
Чет тили сертификатларининг 1000 дан зиёди ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга олий таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.
Бунинг учун абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида мазкур сертификат маълумотларини тизимга киритади ва уларнинг сертификатлари мутахассислар томонидан текширилади.
Маълум қилинишича, жорий йилги абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жараёнида абитуриентлар томонидан 29 мингдан зиёд чет тили сертификати тизимга юкланди.
Сертификатлар Давлат тест маркази мутахассислари томонидан текширилганда 955 та сертификат талабга жавоб бермаслиги аниқланди, уларнинг аксарияти чет тили сертификати эмас.
Шунингдек, 56 та сертификат қалбаки экани аниқланиб, бу бўйича тегишли маълумотлар тайёрланган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Қалбакилаштирилган сертификатларнинг 44 таси IELTS, 9 таси миллий, 2 таси HSK, 1 таси TOEFL iBT сертификатидир.
Жорий йилда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга (сертификатлари тасдиқланган) абитуриентлар сони 28 116 нафарни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 17 468 нафарга ёки 2,6 баробарга кўп (2021 йилда 10 648 нафар).
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
Мавзуга оид

17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

20:18 / 27.03.2025