Ўзбекистон | 07:37 / 30.07.2022
18782
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги ҳостелда содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Москва шаҳар Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган ҳостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган ва 4 нафар фуқаро жароҳат олган.

Фото: РИА Новости

Миграция агентлиги хабарига кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. 

Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларнинг жасадларини ватанга олиб келиш бўйича барча чоралар кўрилишини маълум қилган.

28 июлдан 29 июлга ўтар тунда Алма-Атинская кўчасидаги 16 қаватли уйнинг биринчи қаватида ёнғин чиққан. Барча қурбонлар мигрантлар бўлган. Улар дераза панжаралари туфайли хонадан чиқа олишмаган. 

Ҳостелда ёнғин электр тармоғи авария ҳолатида бўлганлиги туфайли келиб чиққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид