Жаҳон | 13:18 / 01.08.2022
13647
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг оммавий заҳарланиши юз берди

Волгоград областининг Биково туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг оммавий заҳарланиши содир бўлди. 11 киши касалхонага ётқизилди, деб хабар берди минтақа соғлиқни сақлаш қўмитаси.

Фото: Юлия ПЫХАЛОВА

«18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланиш аломатлари билан Биково тумани марказий шифохонасига етказилган. Тегишли хабар далаларга яқин жойлашган яшаш жойидан келиб тушган», — дейилади қўмита хабарида. 

Икки бемор Волжский шаҳридаги Волгоград области юқумли касалликлар шифохонасига юборилди, тўққиз киши «ўткир гастроэнтероколит» дастлабки ташхиси билан Биково касалхонасида даволанишни давом эттирмоқда. 

«Бугунги кунда уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, бироқ беморлар таҳлил натижалари олинмагунча шифокорлар назоратида бўлади», — дея қўшимча қилди қўмита. 

Биково саноат посёлкаси аҳолисининг сўзларига кўра, бундай фавқулодда вазиятлар минтақада мунтазам равишда содир бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид