Ўзбекистон | 15:03 / 01.08.2022
10111
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки нафар йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 28 июл куни соат 5:00 ларда А-378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтган 31-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Самарқанд-Ғузор йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti таъмирлаш ишлари туфайли йўлнинг бир қаторини ёпиш учун қўйилган бетон тўсиққа бориб урилган.

Оқибатда, Lacetti иккига бўлиниб кетган ва унинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган икки киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, кўприк таъмирланаётган жойда турли огоҳлантириш йўл белгилари ўрнатилган ва ЙПХ ходимлари хизмат автомашинасининг милтилловчи чироқлари ёқиб турганига қарамасдан ҳайдовчи жуда катта тезликда ҳаракатланиб келган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда содир бўлган ЙТҲда иккита юк машинаси Lacetti машинасини пачоқлаб ташлаган, унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти