Жаҳон | 08:21 / 02.08.2022
7146
2 дақиқада ўқилади

Россияда йил бошидан бери 3,4 миллион гектар ўрмон ёниб кетди

«Авиалесохрана» маълумотларига кўра, РФда 1 январдан август ойининг бошигача 3,4 миллион гектар ўрмон ёниб кетган. ФҲ еттита субъектда жорий этилди.

Фото: ТАСС

Россияда 1 январдан август ойининг бошигача содир бўлган ёнғинлар натижасида, асосан, Сибир ва Узоқ Шарқда 3,4 миллион гектар ўрмон ёниб кетди. Бу ҳақда Федерал ўрмон хўжалиги агентлиги («Авиалесохрана») томонидан 1 август, душанба куни тақдим этилган маълумотларда айтилган. Гап ерда аниқланган ва ўрмон авиацияси ишлари зоналари (2 438 238,06 гектар), фаол ўчирилган ёнғинлар (79 454,29 гектар) ва ўт ўчирувчиларнинг жадал иши тўхтатилган ҳудудлардаги (901 816 гектар) ўчоқлар ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, РФнинг еттита субъектида фавқулодда ҳолат (ФҲ) режими жорий этилди. У Саха Республикаси (Ёқутистон), Хабаровск ўлкаси, шунингдек, Коми Республикаси бир қисми, Мансийск автоном округи, Иркутск, Магадан ва Сахалин областларига тўлиқ таъсир кўрсатди. 

Россиянинг 58 та субъектида, шу жумладан Москва областида махсус ёнғинга қарши режим ўрнатилди. 

1 август ҳолатига кўра, ёнғинни ўчиришга 4 053 киши, 316 та техника, шунингдек, 31 та самолёт жалб этилган. 

Июль ойи ўрталарида Узоқ Шарқнинг Vostok.Today ресурси Ёқутистонни ўрмон ёнғинлари тутуни қоплагани, қирғоғидан тошган дарёлар оқибатида эса бир қатор аҳоли пунктларини сув босгани тўғрисида хабар қилганди. Верхоянск туманининг сув босган қишлоқлари республика жанубидан минглаб километр узоқликда жойлашган бўлиб, у ерда ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. 

Нашр расмийларнинг табиий офат билан курашини «тактик характердаги чора-тадбирлар» деб атади. Журналистлар фикрича, Ёқутистонда асфальтланган йўлларнинг зичлиги 1000 квадрат километрга атиги 4 километрни ташкил этади. Шу сабабли ҳам чўкаётган, ҳам ёнаётган жойларга ёрдам жўнатиш қийин. 

«Интерфакс» агентлиги маълумотларига кўра, 19 июль ҳолатига кўра, Ёқутистонда 40,3 минг гектар ўрмон майдонида 57 та ёнғин қайд этилган. 

Май ойининг ўрталарида Россияда ўрмон ёнғинлари майдони тўрт кун ичида икки баравар кўпайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти