Ўзбекистон | 11:40 / 03.08.2022
9971
1 дақиқада ўқилади

DB Бухоро - Урганч - Хива темирйўлини электрлаштиришда иштирок этади

Иш кузда бошланиши режалаштирилган. Улар битказилгач, «Афросиёб» поездлари йўналиш бўйлаб қатнай бошлайди.

Фото: Shutterstock

DB Engineering and Consulting Бухородан Хивагача бўлган темирйўл линиясини электрлаштиришда иштирок этади, деб хабар бермоқда Railway News.

Deutsche Bahn Германия темирйўллари операторининг шуъба корхонаси июль ойида «Ўзбекистон темир йўллари» билан шартнома имзолаган эди. Ҳужжатларни имзолаш маросими Германия - Ўзбекистон иқтисодий кенгашининг 6-йиғилишида бўлиб ўтди. 

Келишув доирасида DB Engineering and Consulting Бухоро - Урганч - Хива йўналиши бўйлаб 452 километр темирйўлни электрлаштириш жараёнини назорат қилади. Иш кузда бошланиши режалаштирилган. 

Лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу йўналишда «Афросиёб» тезюрар поездлари қатновини йўлга қўйиш имконини беради. Шу тариқа, Тошкент ва Урганч ўртасидаги қатнов вақти 11 соатга қисқаради, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид