Тошкентда айрим корхоналар оқова сув тармоқларидан узилди
“Салар” оқова сув тозалаш иншоотига ишлаб чиқариш билан боғлиқ оқова сувларини ташлаётган корхоналарни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ фаолият юритяпти.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабарига кўра, иншоотга юқори ифлосланган, ёқимсиз ва бадбўй ҳидли оқова сув ташлаши эҳтимоли бўлган 30 та корхона рўйхати шакллантирилган. Ушбу корхоналар Сергели, Яккасарой, Яшнобод, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларида жойлашган. Ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги корхоналардан 26 та корхонанинг оқова сув тармоғи ва локал тозалаш иншооти технологик ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида 4 та ишлаб чиқариш корхонаси оқова сувлар бўйича белгиланган меъёрларга мутлақо амал қилмаётгани аниқланиб, “Кaya naturdarme” МЧЖ, “Zamon» МЧЖ, “Чарм аттор” МЧЖ, “Хайк Папер” МЧЖлар шаҳар оқова сув тармоқларидан узилди.
Барча ўрнатилган корхоналардан лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинган. Меъёрдан юқори ифлосланган оқова сув учун компенсация тўловлари қўлланилмоқда.
Келгусида белгиланган технологик меъёрларга тўлиқ амал қилиш бўйича корхоналар раҳбарлари огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
12:44 / 28.09.2024
Ҳар 100 та сўз учун ярим литр сув. Сунъий интеллект чатботлари жиддий экологик муаммоларни юзага келтирадими?
09:20 / 09.09.2024
Сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади
14:20 / 07.09.2024
Ўзбекистон ва Исроил айрим соҳаларда қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштиряпти
12:22 / 06.09.2024