Тайван Хитойнинг ҳарбий машғулотлари туфайли ўнлаб авиарейсларни бекор қилди
Хитой халқ-озодлик армияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифига жавобан Тайванга яқин ҳудудда ҳаво ва денгиз ҳарбий машғулотларини бошлади.
Хитой ҳарбий машғулотлар ўтказаётгани туфайли 4 август куни Тайван ҳукумати камида 40та авиарейсни бекор қилди, деб хабар берди Associated Press.
Агентликнинг маълумот беришича, бу бутун дунёдаги телекоммуникация ва автомобил компаниялари учун зарур бўлган процессор чипларини етказиб бериш билан боғлиқ узилишлар хавфини кучайтиради.
Ҳозирда Тайван компаниялари ташқи дунё билан савдо алоқалари узилишига тайёрланмоқда, деди тайванлик ишлаб чиқарувчилар билан учрашган иқтисодчи Алисия Гарсия Эрреро.
«Улар буюртмаларни қайта жўнатиш ёки буюртмаларни кечиктириш ҳақида ўйламоқда», — деди у.
Хитой халқ-озодлик армияси 4 август, пайшанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифига жавобан Тайванга яқин ҳудудда ҳаво ва денгиз ҳарбий машғулотларини бошлади. Машқлар 7 августга қадар ўтказилади, улар доирасида аниқ нишонларга ўқ отиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:48
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
21:44 / 27.09.2024
Танзила Норбоева Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди
12:50 / 27.09.2024
Хитойда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетди
12:00 / 27.09.2024