Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санъат ва маданият институти катта ўқитувчиси 6000 доллар билан ушланди
Ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро З.И. фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 7500 долларни олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, ушбу институт катта ўқитувчиси Б.М. фуқаро З.И.дан 6000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро З.Ў. фуқаро И.нинг қўшни Қирғизистон университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб беришни 1500 долларга келишиб, шундан 1000 долларни қўлга киритиб, қолган 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:03 / 02.06.2026
Саида Мирзиёева маданият ва санъат соҳаси ривожи учун мўлжалланган фармонни олқишлади
22:46 / 02.06.2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026