Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда КХШТнинг «Кобальт-2022» ҳарбий машғулотлари якунланди
Машғулотларда Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари иштирок этди.
Фото: Anadolu Agency
Қирғизистонда КХШТнинг «Кобальт-2022» тактик-махсус ҳарбий машғулотлари ниҳоясига етди.
Машғулотларнинг якуний босқичи Қирғизистон мудофаа вазирлигининг «Эдельвейс» полигонида ўтказилди.
Машғулотларда Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбий контингентлари ва оператив гуруҳлари қатнашди.
Қатнашчилар жиноий тузилмалар, террорчи гуруҳларни қидириб топиш, тўхтатиш ва йўқ қилиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказди.
Шунингдек, машғулотлар давомида гиёҳвандлик моддаларини ташиш каналларини тўсиш ва қурол-яроғ яширилган жойлар, гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқариш лабораторияларини топиш ва йўқ қилиш бўйича ҳам машқлар ўтказилди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
19:46 / 16.02.2026
Садир Жапаров қандай қилиб ҳокимиятга келганди?
15:38 / 16.02.2026
«Дамингни ол, дўстим» – Жапаров Ташиев билан учрашганини айтди
14:14 / 16.02.2026