Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 50 минг долларга олтин кукунини сотмоқчи бўлган 6 киши ушланди
Навоийда яшовчи бир гуруҳ шахслар 50 минг доллар эвазига 11,5 килограмм олтин кукунини сотишини ва Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришини айтган.
Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ.
Улар Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар 50 минг АҚШ доллари эвазига 11,5 килограмм олтин кукунини сотишини ва Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришларини айтганини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 6 нафар шахс ариза муаллифларига 11,575 килограмм олтин кукунини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026