Ўзбекистон | 13:15 / 10.08.2022
2545
1 дақиқада ўқилади

740 та маданий мерос объектида ижара шартномаси тузилгани аниқланди

Жорий йилда 37 та маданий мерос объектида реставрация ишлари учун қарийб 85 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Моҳинур Имомова / Фото: АОКА

Қайд этилишича, “2022-2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури"га мувофиқ Маданий мерос кодексини ишлаб чиқиш белгиланмоқда.

Ишлаб чиқилаётган кодекс лойиҳаси 6 та бўлим, 23 та боб ва 154 та моддадан иборат.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида республика ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектидан 740 тасида ижара шартномаси тузилгани аниқланди. Узоқ муддатга ижарага берилган маданий мерос объектлари эса 23 тани ташкил қилади.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини фойдаланишга (ижарага) бериш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганишда 15,3 млрд сўм дебитор қарздорлик аниқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид