07:36 / 11.08.2022
2735

Чилонзорда содир бўлган ёнғин 6 та экипаж ёрдамида бартараф этилди 

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди.

Кеча, 10 август куни соат 19:37 да Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:30 да қуршаб олинган ва соат 20:39 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
  
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top