Ўзбекистон | 13:54 / 12.08.2022
14797
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Бахтиёр Умаров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги молиявий оқимлар ва нарх сиёсати бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Ташқи ишлар вазирлиги молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Жорий йилнинг апрель ойи бошида президент фармони билан Алишер Султонов соғлиғи сабабли бошқа ишга ўтгани муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилган эди.

2018 йил октябр ойида Шавкат Мирзиёев электр энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Давлат раҳбари бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги электр энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича комиссияга 2018 йил 15 декабрга қадар давлат раҳбарининг Энергетика вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармони лойиҳасини тайёрлашни топширди.

Янги идора зиммасига республика ёнилғи-энергетика комплекси фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш масалаларининг бутун мажмуаси юкланган.

Мавзуга оид