Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония ва Латвия Хитой билан ҳамкорлик бўйича «17+1» форматидан чиқди
Таллин ва Рига «17+1» формати ўрнига Пекин билан икки томонлама асосда ва ЕИ ҳамда ХХР ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш орқали «конструктив ва прагматик муносабатлар»га интилишини билдирди.
Фото: Getty Images
ЕИ ва НАТОга аъзо бўлган Эстония ва Латвия энди Хитой билан «17 плюс 1» деб аталувчи форматда ҳамкорлик қилмоқчи эмас. Бунинг ўрнига, иккала давлат Пекин билан икки томонлама асосда ва ЕИ ҳамда Хитой ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш орқали «конструктив ва прагматик муносабатлар»га интилади. Бу ҳақдаги хабар 11 август, пайшанба куни Таллин ва Рига Ташқи ишлар вазирликлари томонидан эълон қилинди. 2021 йилнинг май ойида Литва «17+1» форматидан чиқди.
«Хитой билан «17 плюс 1 » ҳамкорлик формати кераксиз бўлиб қолди ва Литва ундан чиқиб кетишидан анча олдин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Энди Латвия ва Эстония эшикни ёпмоқда», деб ёзди Литва ТИВ раҳбари Габриелиус Ландсбергис Twitter’да.
Унинг фикрича, Пекин билан умумевропа ҳамкорлик формати аввалги платформани алмаштириши керак. У «ЕИ 27+1» билан алмаштирилиши керак», деди Ландсбергис.
2021 йил ноябрь ойи охирида Вилнюс Тайваннинг расмий ваколатхонасини ўзида очгач, Пекин Литва билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтирди, айни пайтда дунёнинг аксарият мамлакатларида Тайван пойтахти Тайпейнинг ваколатхоналари мавжуд бўлиб, бу ХХР билан можароларнинг олдини олишга ёрдам беради. Декабрь ойи бошида ХХР ва Литва ўртасидаги савдо алоқалари тўлиқ тўхтатилди.
Мавзуга оид
09:17
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026