Ўзбекистон | 11:36 / 13.08.2022
5749
1 дақиқада ўқилади

Ихтирочилар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади 

“Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади. Республика иқтисодиёти барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш жамият асосий вазифаларидан ҳисобланади.

2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади. Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади: 1-ўринга – 90 млн сўм; 2-ўринга – 75 млн сўм; 3-ўринга – 60 млн сўм.

Маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришга устуворлик берилади. Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид