Жаҳон | 18:59 / 13.08.2022
11092
1 дақиқада ўқилади

Токиога Меари тайфуни яқинлашгани сабабли 72 минг киши эвакуация қилинади

Тайфун марказида шамол тезлиги сониясига 20 метрни ташкил этади.

Фото: AP

Япониянинг Токио шаҳрига Меари тайфуни яқинлашгани сабабли 200дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.

Соҳил яқинидаги Сидзуока префектурасидан 72 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинади.

Тайфун сабабли Япониядаги энг йирик Rock in Japan мусиқа фестивалининг якуний тадбири ўтказилмайдиган бўлди. Шунингдек, қатор префектуралар ўртасидаги паромлар ҳаракати тўхтатилди.

Меари тайфуни Япония жанубида жума куни пайдо бўлди. Тайфун марказида шамол тезлиги сониясига 20 метрни ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид