Жаҳон | 13:52 / 15.08.2022
19990
5 дақиқада ўқилади

Миколайивга яна ракеталар, Лвивда ҳарбийлар учун иппотерапия. Уруш суратлари

14 август куни россиялик ҳарбий корреспондент Юрий Котенок украиналик ҳарбийлар «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг Попаснаядаги базаларидан бирини ўққа тутганини хабар қилди. Украина қуролли кучлари тунда йўлланган зарбалар оқибатида Херсон областидаги Антонов кўприги фойдаланишга буткул яроқсиз ҳолатга тушганини маълум қилди. Россиялик ҳарбийлар эгаллаб олган Энергодар шаҳри мэри ҳудудида Запоррижжя АЭС жойлашган шаҳар ўққа тутилаётганини айтиб берди. Черниҳивда одамлар урушнинг илк давридаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайрон бўлган уйларини тозаламоқда. Луҳанск областиининг Рубижне шаҳрида 109 кишининг жасади эксгумация қилинди. Эвакуация эълон қилинган Краматорскда тинч аҳоли вакиллари қолиши давом этмоқда.

Қуйида 14 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Черниҳив

Черниҳив яқинидаги Новоселовка қишлоғида россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган уйни тозалашмоқда. 13 август куни Украина қуролли кучлари Бош штаби Донецк — Пески ва Новоселовка — Александропол йўналишида ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганини хабар қилди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
12 ёшли Даник Рак Новоселовкадаги хароба уйда ишламоқда. Урушга қадар бу қишлоқда камида минг киши яшаган. Ушбу аҳоли пункти зарбалардан жиддий шикастланди, кўплаб уйлар вайрон бўлган. Новоселовка аҳолиси қишда яшаб қолиш учун уйларни ўз қўли билан тиклашга уринмоқда. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Новоселовка аҳолиси вакили Жанна Дунаева ўзининг вайрон бўлган уйи олдида.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Запорижжя 

Запорижжядаги қочқинларни қабул қилиш марказида узоқ айрилиқдан кейин кўришган оила. Шаҳар ҳамон Украина назоратида қолмоқда.
Madeleine Kelly / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Миколайив 

Миколайив аҳолиси вакиллари ракета қолдиқларини суратга олишмоқда. 14 август тонгида Миколайив области маъмурияти раҳбари Виталий Ким Николаев порти «Град»дан ўққа тутилгани, шунингдек «Смерч» баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали шаҳардаги аҳоли яшаш кварталлари ва саноат объектларига зарба йўлланганини маълум қилди. Бир неча бино шикастланган, бир киши яраланган.
Oleksandr Ratushniak / EPA / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Луҳанск области Рубижне шаҳрида тинч аҳоли вакиллари жасадлари эксгумация қилиниши. ТАСС хабарига кўра, 12 август куни қабрлардан 109 кишининг жасади чиқариб олинган. «ЛХР» раҳбари маслаҳатчиси ва идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари Анна Сорокининг хабар беришича, Рубижне, Северодонецк, Лисичанск ва Попаснаяда 1,5 минг киши умумий қабрларга кўмилган бўлиши мумкин.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Рубижнеда ҳалок бўлганларнинг эксгумация жараёни. Россия кучлари шаҳарни апрел ойидан буён назорат қилмоқда. 7 август куни улар 2022 йил март-апрел ойларидаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли вакилларининг жасадларини дафн қилишни бошлади. Луҳанск области раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, биринчи куни улар 63 кишини дафн этишган. Фото: Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбий хизматчилар Краматорскдаги деразалари синиб кетган машинада. 14 август куни «Украинская правда» Украина қуролли кучлари россияликларнинг Краматорск йўналишидаги ҳужумларини қайтарганини хабар қилди.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси ва кекса ёшли аёл Краматорск яқинидаги супермаркетда егулик харид қилмоқда. Киев мажбурий эвакуация эълон қилгани ва тинч аҳоли учун доимий таҳдидларга қарамай, Краматорскда фақат ҳарбийлар эмас, оддий одамлар ҳам қолмоқда.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Лвив 

Оёғини йўқотган украин аскари Юрий от устида. «Қўллар қўлга» ташкилоти яраланган ҳарбий хизматчиларга иппотерапия курсидан ўтишда кўмак кўрсатмоқда
Mykola Tys / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид