Энди ҳар бир маҳалланинг ўз жамғармаси бўлади
“Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Norma.uz
Қарорга биноан, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилмоқда.
Мақсад – маҳалла инфратузилмасини яхшилаш (ички йўллар, ичимлик суви, спорт майдонлари, кутубхоналар, боғлар ташкил этиш ва ҳоказо) бўйича МФЙларнинг ваколатларини ва имкониятларини кенгайтириш.
“Мазкур жамғармаларда шакллантирилган маблағлар амалдаги давлат бюджети, ижтимоий ривожлантириш дастурлари ва бошқа инструментлар билан қамраб олинмаган тадбирларга қўшимча равишда йўналтирилади ҳамда уларни тасарруф этиш бўйича МФЙлар томонидан мустақил қарор қабул қилинади.
Яъни маҳалла фуқаролар йиғинлари маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ўз маблағларига ҳам эга бўладилар. Мисол учун, маҳалла ҳудудида болалар майдончасини ташкил этиш ёки нуронийлар чойхонаси таъмирлаш ва ҳоказо”, дейилади хабарда.
Жамғармаларни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
- маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиси онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда);
- маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
- халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
- ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар (2022 йилда 250 млрд сўм);
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
- хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар).
Шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ҳамда уларни фаолияти самарадорлиги ошириш мақсадида МФЙларнинг ягона классификаторини ишлаб чиқиш ҳамда МФЙларнинг чегараларига аниқлик киритиш бўйича тегишли органларга вазифалар юклатилди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади

14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

15:16 / 03.01.2025