Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди
Optra русумли машинанинг шинаси қўйиб юборган ва ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 август куни соат 02:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласи ҳудудидан ўтган 971-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Зарбдор туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро Optra русумли машинани Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётганда машина шинаси ҳавони қўйиб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина йўл четига чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, улардан бири воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган. Машинада бўлган яна бир фуқаро оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026