Ўзбекистон | 16:06 / 16.08.2022
9152
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жиноятчилик даражаси бўйича халқаро рейтингда 104-ўринни эгаллади

Numbeo экспертлари йил биринчи ярмидаги дунё бўйлаб жиноятчилик даражаси бўйича тадқиқот ўтказди.

Ўзбекистонда жиноятчиликнинг паст даражаси қайд этилган: 33,68 индекс билан 142 та давлат орасида 104-ўрин.

Жиноятчилик даражаси энг юқори давлатлар деб Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Афғонистон топилган. Жиноятчиликнинг энг паст даражаси эса Қатар ва БААда қайд этилган.

Қўшни давлатлардан Қирғизистон 36-, Қозоғистон эса 47-ўринни эгаллади.

Рейтингдаги ўрин қанчалик баланд бўлса, мамлакатдаги жиноятчилик ҳолати шунчалик ёмон ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид