Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия россияликларга виза беришни кескин қисқартиради
Сентябрь ойидан Финландия ҳукумати россияликлардан қабул қилинадиган барча турдаги виза аризаларининг кунлик сонини 1000 дан 500 тагача қисқартиради.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан Финландия Россия фуқароларига бериладиган визалар сонини кескин қисқартиради, деб хабар қилди 16 август, сешанба куни Yleisradio Oy (Yle) миллий телерадиокомпанияси эфирида мамлакат ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто.
Ҳаавистонинг сўзларига кўра, янги чоралар Финландия қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди. Сайёҳлик визаларини бериш вақти, масалан, кунига маълум кунлар ёки соатлар билан чекланади, бу уларнинг сонини сезиларли даражада камайтиради, деди вазир.
Финляндия ТИВ консуллик бўлими бошлиғи Юсси Таннернинг тушунтиришича, ҳозирда ҳар куни россияликлардан барча турдаги визалар учун 1000 га яқин аризалар келиб тушмоқда. Сентябрдан бошлаб бу рақам 500 та аризага камаяди, улардан атиги 100 таси туристик визалар учун бўлади. Таннернинг таъкидлашича, оила аъзолари ҳамда Финландияга ишлаш ва ўқиш учун келганларга устунлик берилади.
Финландия Россия билан виза режимини соддалаштириш бўйича келишувнинг тўхтатилишини қўллаб-қувватлайди, деди Пека Ҳаависто. Шу билан бирга, ТИВ россияликлар учун махсус гуманитар визалар жорий этиш имкониятини ўрганмоқда, бу журналистлар ва фуқаролик фаолларининг Финландияга кўчиб ўтишини осонлаштириши мумкин, деб ёзади Yle.
Украина президенти Володимир Зеленский август ойи бошида Россиянинг ўз мамлакатига бостириб кириши учун санкциялар қўллашга чақирганидан сўнг, русларга Европа визаларини беришни тўлиқ тақиқлаш зарурлиги ҳақидаги муҳокама қайта бошланди.
«Гап қайси руслар ҳақида кетмасин, уларни Россияга қайтариб юборинг. Шунда улар тушунишади. «Бу урушнинг бизга алоқаси йўқ. Бутун аҳоли жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, шундай эмасми?» дейишади. Шу аҳоли мана шу ҳукуматни танлаган ва у билан курашмаяпти, у билан баҳслашмаяпти, унга бақирмаяпти», — деди Зеленский.
Чехия, Эстония, Латвия ва Литва ҳукуматлари ҳам қаттиқ чекловлар тарафдори бўлиб турибди. Шенген визалари беришни чеклаш масаласи август ойи охирида ЕИ кенгашида муҳокама қилинади.
Еврокомиссия Евроиттифоқ россияликларга туристик визалар бермаслик тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинми, деган саволига ЕИнинг амалдаги қоидалари виза беришни бутунлай тўхтатишга имкон бермаслиги билдирилди. «Ҳар доим визалар берилиши керак бўлган одамлар гуруҳлари бўлади. Гап гуманитар ҳолатлар, оила аъзолари, журналистлар ва диссидентлар ҳақида кетмоқда», - дея аниқлик киритди Еврокомиссия.
Германия канцлери Олаф Шольц ҳам РФ фуқароларига виза беришни бутунлай тақиқлашни қўллаб-қувватламаслигини айтиб, сиёсий таъқиб туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган россияликлар ҳақида эслатди. «Биз қабул қилаётган барча қарорларимиз уларнинг озодликка эришиш ва Россиядаги диктатурадан қутулиш учун мамлакатни тарк этиш жараёнини мураккаблаштирмаслиги керак. Бу рус халқининг уруши эмас, бу Путиннинг уруши», - деди Шольц.
Мавзуга оид
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
15:49 / 06.02.2026
Финландия АҚШни Украинага кафолатларни эҳтиёткорлик билан таърифлашга чақирди
14:54 / 28.01.2026