6 ой ичида 41 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди
Республика бўйича 1278 та судьянинг 174 нафари аёл судья, уларнинг 26 нафари раҳбар судья лавозимида ишлайди.

Фото: АОКА
АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида "Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлик, шаффофлик ва натижалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда маълум қилинишича, 2022 йил ярим йиллигида 185 нафар судья очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида тайинланган.
Тайинланганлар муҳокама этилган номзодларнинг 62,5 фоизи бўлиб, улар 7 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик, 66 нафари 10 йиллик, 1 нафари муддатсиз даврга тайинланган бўлса, 11 нафари ваколати муддатига қайта тайинланган.
2022 йил ярим йиллигида Судьялар олий кенгаши томонидан жами 41 нафар судьянинг ваколати муддати илгари тугатилган.
Шундан, ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган судьялар сони 21 нафар, аризаси ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун 12 нафар, одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволик ва интизомсизликка йўл қўйгани учун 1 нафар, қасамёдни бузгани сабабли 3 нафарни ташкил қилади.
Бундан ташқари, 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

08:26 / 26.04.2025
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

13:13 / 18.02.2025
АҚШда судья дўкон ўғриларини машина ювдириш билан жазолашни таклиф қилди

11:10 / 12.02.2025