Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этади
«Восток-2022» машқлари 30 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Хитойда таъкидланишича, унинг машғулотлардаги иштироки «ҳозирги халқаро ва минтақавий вазият билан» боғлиқ эмас.
Хитой 30 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтадиган «Восток-2022» стратегик ҳарбий машғулотларида иштирок этиш учун ўз аскарларини Россияга юборади. «Хитойнинг иштироки қатнашадиган давлатлар ўртасида стратегик мувофиқлаштиришни кучайтириш ва хавфсизликка таҳдидларга жавоб бериш қобилиятини кучайтиришга қаратилган», — деб хабар берди 18 август, пайшанба куни ХХР Мудофаа вазирлиги.
Хабарда қайд этилишича, «машқлар жорий халқаро ва минтақавий вазият билан боғлиқ эмас». «Восток-2022» машғулотларида Хитой ва Россиядан ташқари Ҳиндистон, Беларус, Тожикистон ва Мўғулистон ҳарбий хизматчилари иштирок этади.
Ғарб давлатлари Хитой ва Ҳиндистонни Россиянинг Украинадаги агрессияси фонида Россияга дипломатик ёрдам кўрсатаётганликда айбламоқда. ХХР ва Ҳиндистон Кремлнинг ҳаракатларини қоралашдан бош тортди.
Май ойида Россия ва Хитой Япония ҳамда Жанубий Корея яқинида бомбардимончи самолётлар иштирокида қўшма машғулотлар ўтказган эди. Ўшанда АҚШ президенти Жо Байден Токиода бўлиб, Ҳиндистон, Австралия ва Япония ҳукумат раҳбарлари билан минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан учрашган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026