Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида жойлашган дўкон ёниб кетди
Ёнғин оқибатида фуқаролар тан жароҳат олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари йўқ.
Бугун, 18 август куни соат 01:57 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Ватандош» МФЙ, Тузел 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уй 1-қаватида атир-упа савдо дўкони 35 квадрат метр ва унга туташ бўлган 2 та МЧЖ 15 квадрат метр майдонида офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Экипажлар ҳодиса жойига соат 01:59 да етиб борган ва ёнғин соат 02:10 да ўчирилган.
Қутқарувчилар ҳаракатлари натижасида савдо дўкони 60 квадрат метр майдони, МЧЖлар 90 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида фуқаролар тан жароҳат олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
15:06
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026