Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Сардоба ва Олот туманларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти Сардоба туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ф.Ш. бошқа бир фуқаро Ҳ.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Бухоро вилояти Олот туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Н.Ҳ. ва С.Б. фуқаро З.нинг қизини Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни 800 долларга келишиб, шундан 400 долларни олган вақтида ушланган, тадбир давомида ушбу фуқаролар З.нинг тўнғич қизини ҳам техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олгани аниқланиб, 200 долларни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026