Ўзбекистон | 13:28 / 19.08.2022
18363
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙПХ машинаси ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-патрул хизмати машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

2022 йил 19 август куни соат 12:20 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор М.Х. ўз бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинани Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб ҳайдаб кетаётган бўлган.

Қайд этилишича, шу вақтда автомашина мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин тезкорлик билан ўз вақтида ўчирилган, тан жароҳати олганлар йуқ.  

Мавзуга оид