Ҳукумат Uzbekistan Airways'ни хусусийлаштириш жараёнини бошлади
Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Uzbekistan Airways” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

Фото: Kun.uz
Маҳаллий ва хорижий талабгорлардан тижорат таклифларини жорий йил 17 сентябр куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этиш сўралмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:
- тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;
- табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш.
Компания “O’zbekiston havo yo’llari” миллий авиакомпанияси хизмат кўрсатиш белгиси ва савдо белгисининг мутлақ ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Uzbekistan Airways – Ўзбекистон авиацияси ва халқаро қоидалар низомига мувофиқ йўловчиларни ва ҳар қандай турдаги почталарни ҳаво кемалари орқали ташиш бўйича хизматларни тақдим этади.
Uzbekistan Airways 50 дан ортиқ йўналишларда, Европа, Осиё ва Шимолий Америка мамлакатларига мунтазам рейсларни амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари 20 дан ортиқ шаҳарда фаолият кўрсатади.
Компания асосий фаолиятидан ташқари, Uzbekistan airways'га тегишли "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ (ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш), "Uzbekistan Helicopters" МЧЖ (махсус авиация), "O‘quv-mashgulot markazi" МЧЖ (таълим фаолияти) ва "Ketring" МЧЖ (борт учун озиқ-овқатлар етказиш) каби таркибий корхоналари мавжуд.
2021 йил якунига кўра компания 6,3 трлн сўм миқдоридаги соф тушумга, 53,7 млрд сўм миқдоридаги соф фойдага, 4,2 трлн сўм миқдоридаги устав капиталига эга. Компаниянинг марказий офиси Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:33 / 03.06.2025
TAQA ва Mubadala Талимаржон энергетика мажмуасидаги ИЭСни сотиб олди

22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?

16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?

17:21 / 30.04.2025