Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия президенти Россияга нисбатан ишонч йўқолганини айтди
Саули Ниинистёнинг қайд этишича, Россия билан барча алоқаларни узиш керак эмас.
Россия ва Финландия ўртасидаги муносабатлар ўзгарди ва ҳозирча аввалгидек ҳолда тикланиши истиқболи йўқ, деди Финландия президенти Саули Ниинистё.
«Ҳозирда Финландия ва Россия ўртасидаги аввалги муносабатлардан жуда оз нарса қолди. Ишонч йўқолди», — деди у.
Ниинистёнинг қайд этишича, Россия билан барча алоқаларни узиш керак эмас. У мулоқот учун мавзуларни сақлаб қолиш ва Россия ҳукуматининг Украинадаги ҳаракатларини қоралашни мамлакатга нисбатан нафратга айлантирмасликка чақирди.
У шунингдек, Финландия ҳукумати Украинани қанча керак бўлса шунча қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Аввалроқ Финландия россияликларга виза беришни кескин қисқартириши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026