Ўзбекистон | 10:36 / 23.08.2022
5597
1 дақиқада ўқилади

IT-стартаплар учун ҳар йили 1 млн долларлик танлов ўтказилади

Мукофот жамғармаси 1 млн доллар бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади.

Фото: Shutterstock

«2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида АКТни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 млн доллар бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади.

Ҳужжатга кўра, 1 сентябрдан бошлаб республика барча ҳудудларида АКТни қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.

1 октябрдан АКТ соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 млрд сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид