22:38 / 23.08.2022
16599

Зеленский Қрим «ҳар қандай йўл билан» қайтариб олинишини айтди

Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қримнинг Украина назорати остига қайтарилиши — «дунёдаги тартибнинг қайта жонланиши» дегани.

Фото: Reuters

Украина президенти Володимир Зеленский Қримни қайтариб олишга ваъда берди

«Биз Қримни бошқа мамлакатлар билан маслаҳатлашмасдан, ўзимиз тўғри деб билган ҳар қандай йўл билан қайтариб оламиз»,— деди у «Қрим платформаси» саммитида.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қримнинг Украина назорати остига қайтарилиши — «дунёдаги тартибнинг қайта жонланиши» дегани.

У шунингдек, Украина «Россияни тинчлантириш» учун фронт чизиғи музлатилмаслигини қўшимча қилди. Украина президентининг фикрича, Россия «мулоқот ҳақида ўйламаяпти ва ҳеч қачон ўйламаган ҳам». 

Бундан ташқари, Володимир Зеленский Россия армияси Запорижжя АЭСини бўшатиб қўйишини талаб қилди.

«Қрим платформаси» 23 август куни онлайн шаклда бўлиб ўтмоқда. Унда 60га яқин мамлакат қатнашмоқда.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top