Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон россияликларга виза беришни тўлиқ тақиқлаш таклифини рад этди
РФ фуқароларига виза бериш шартларини кучайтириш керак, аммо тўлиқ тақиқлашнинг ҳожати йўқ, деди Британия мудофаа вазири Бен Уоллес.
Британия ҳукумати Россия фуқароларига виза беришни тўлиқ тақиқлаш таклифига қарши чиқди. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес 24 август, чоршанба куни BBC Radio 4 радиоси эфирида шундай деди: «Умумий тақиқ тўғри йўл эканлигига ишончим комил эмас».
Шу билан бирга, Уоллес русларнинг кириши учун шарт-шароитларни кучайтириш зарурлигига ишоняпти. Унинг таъкидлашича, «олигархларнинг хотинлари, россиялик юқори мартабали амалдорларнинг Грецияда ёки Франция жанубида кўнгилхушлик қилиши, шу вақтда уларнинг армияси Украинада ҳарбий жиноятлар содир этаётганини кузатиш ёқимсиз».
Бу муаммонинг илдизлари 2014 йилга бориб тақалади, дея қўшимча қилди Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Қрим аннексия қилинганидан кейин ва Донбассда можаро бошланганидан кейин ЕИ мамлакатлари ҳаракатлари бир-бирига мос келмаганини эслатиб. «Россия Қримга бостириб кирди, уни ноқонуний равишда қўшиб олди, кейин эса баъзи давлатлар бу сиёсатни давом эттиришга рухсат берди, гўё ҳеч нарса ўзгармагандек», - деди Бен Уоллес.
Бир неча ҳафта олдин Украина президенти Володимир Зеленский Ғарбни русларнинг мамлакатга киришини тақиқлашга чақирди. ЕИда Болтиқбўйи давлатлари, Финландия ва Полша, шунингдек, Дания РФ фуқаролари учун туристик шенген визаларини бекор қилишни ёқлади. Россияликларга сайёҳлик визалари бериш тақиқланишига қарши бўлган Германия канцлери Олаф Шольц урушга қарши бўлган руслар ўз мамлакатларини тарк этиши кераклигини айтди. Бундан ташқари, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ҳам худди шундай позицияни билдирди.
Келгуси душанба куни Буюк Британия 2020 йилда таркибидан чиққан ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари бундай ҳаракатни Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушига навбатдаги жавоб сифатида муҳокама қилади. 23 август куни Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис ЕИга аъзо бўлган ва Россия билан чегарадош давлатлар, агар ЕИ бу борадаги чекловлар бўйича ягона қарор қабул қилмаса, россиялик сайёҳларнинг ўз ҳудудига киришини тақиқлаши мумкинлигини айтди. Унинг эслатишича, ҳаво қатнови тўхтатилгач, россияликлар Европа иттифоқига асосан қуруқлик чегаралари орқали киряпти.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026