Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:06 / 24.08.2022
8353
2 дақиқада ўқилади
Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари маълум қилинди
Фото: Depositphotos
Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бир қатор йўллар билан амалга оширилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Қайд этилишича, улар қуйидагича:
- хусусий мулк ҳуқуқини тан олиш;
- хусусий мулк ҳуқуқи бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва хусусий мулк ҳуқуқини бузадиган ёки бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатлар олдини олиш;
- битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
- давлат органи ва бошқа орган ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
- хусусий мулк ҳуқуқини мулкдор ўзи ҳимоя қилиши;
- бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
- зарар ўрнини қоплаш;
- неустойка ундириш;
- маънавий зиённи қоплаш;
- хусусий мулк ҳуқуқи муносабатларини тартибга солишда қонунчилик барқарорлигини таъминлаш;
- давлат органи ва бошқа орган ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи қонунга зид бўлган ҳужжати суд томонидан қўлланилмаслиги;
- мол-мулк айрим турларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келганини, ўзгарганини ва бекор қилинганини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Мавзуга оид
11:10 / 16.04.2025
Ўзбекистонда 1 млндан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар борлиги айтилди
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024