Ўзбекистонда 1 млндан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар борлиги айтилди
2025 йил март якунига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар 1 031 609 нафарни ташкил этади, уларнинг 173 285 нафари болалар.

Фото: iStock
2025 йилнинг I чораги якунига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 1 031 609 нафарни ёки аҳолининг 2,7 фоизини ташкил этади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг 465 645 нафари ёки 45 фоизи аёллар, 565 964 нафари ёки 55 фоиз эркаклар бўлиб, уларнинг 173 285 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. Бундан ташқари:
- I гуруҳ ногиронлиги — 94 722 нафар;
- II гуруҳ ногиронлиги — 695 372 нафар;
- III гуруҳ ногиронлиги — 67 006 нафар.
Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (493 879 нафар) белгиланган.
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 17 499 нафар шахсга бирламчи, 41 487 нафар шахсга қайта ногиронлик берилган.
Бунда бирламчи ногиронлик асосан қон айланиш аъзолари касалликлари (2808), суяк-мушак касалликлари тизими касалликлари (1900), туғма нуқсонлар (1724), эндокрин касалликлари (1580), асаб тизими касалликлари (1349) бўйича белгиланган.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич:
- Самарқанд (110 189);
- Қашқадарё (108 041);
- Фарғона (94 395);
- Андижон (88 470);
- Сурхондарё (88 470).
Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё (38 123), Жиззах (44 496), Навоий (48 172) ва Бухоро (60 446) вилоятларида кузатилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги тиббиёт институтлари битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади
Ўзбекистон | 07:42
-
Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуасига ва «Боқий шаҳар» боғига ташриф буюрди
Ўзбекистон | 07:30
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

16:03 / 15.04.2025
Испанияда аёл ногиронлик нафақасини олиш учун 16 йил ўзини соқовликка солиб юргани аниқланди

16:23 / 17.03.2025
Парваришга муҳтож бўлганларга қараб туриш хизмати ишга туширилди

09:21 / 03.09.2024
Ўзбекистонда ёлғиз кексалар сони маълум қилинди

13:30 / 03.06.2024