Ўзбекистон | 09:06 / 24.08.2022
5545
2 дақиқада ўқилади

Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари маълум қилинди

Фото: Depositphotos

Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бир қатор йўллар билан амалга оширилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Қайд этилишича, улар қуйидагича:

  • хусусий мулк ҳуқуқини тан олиш;
  • хусусий мулк ҳуқуқи бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва хусусий мулк ҳуқуқини бузадиган ёки бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатлар олдини олиш;
  • битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
  • давлат органи ва бошқа орган ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
  • хусусий мулк ҳуқуқини мулкдор ўзи ҳимоя қилиши;
  • бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
  • зарар ўрнини қоплаш;
  • неустойка ундириш;
  • маънавий зиённи қоплаш;
  • хусусий мулк ҳуқуқи муносабатларини тартибга солишда қонунчилик барқарорлигини таъминлаш;
  • давлат органи ва бошқа орган ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи қонунга зид бўлган ҳужжати суд томонидан қўлланилмаслиги;
  • мол-мулк айрим турларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келганини, ўзгарганини ва бекор қилинганини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Мавзуга оид