Ўзбекистон | 08:14 / 25.08.2022
6462
1 дақиқада ўқилади

Пенсия жамғармаси тизимида 5,7 млрд сўмлик молиявий хатоликлар аниқланди

Ўтган ярим йилда Пенсия жамғармаси тизимида 3 292 ҳолатда 5,7 млрд сўмлик молиявий хатоликлар ва ортиқча пенсия тўловлари аниқланган.

Дилшод Мирсаидов

АОКАда ўтказилган брифингда Ички аудит ва молиявий назорат бўлими бошлиғи Дилшод Мирсаидов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ички аудит хизмати томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Хатоликлар қуйидаги йўналишларда йўл қўйилган:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларни хато шаклланиши натижасида 2 194 ҳолатда 3,5 млрд сўм;

давлат пенсия ва нафақалари нотўғри тайинланиши ва ҳисобланиши натижасида 913 ҳолатда 2,1 млрд сўм;

ҳудудларда бухгалтерия ҳисобини юритишда смета-штат ва бюджет интизоми бузилиши натижасида 185 ҳолатда 28,2 млн сўм.

Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари барчаси ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган.

Мавзуга оид