Ўзбекистон | 10:42 / 26.08.2022
1982
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Ўзбекистонда қуёш модуллари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ҳиндистон-Марказий Осиё бизнес кенгаши доирасида Ўзбекистон - Ҳиндистон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Dunyo

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси томонидан Ҳиндистон-Марказий Осиё бизнес кенгаши доирасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган вебинар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Онлайн-тадбирда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов томонидан республикада энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Ҳиндистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги тажрибасини инобатга олинган ҳолда, ҳинд томони Ўзбекистонда қуёш модуллари, энергияни сақлаш учун аккумуляторлар ва бошқа қайта тикланувчи энергия тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид