Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Россия миграция сиёсатида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
Дмитрий Медведевнинг сўзларига кўра, ҳозирда хорижликларнинг Россия ҳудудида бўлиб туришини тартибга солувчи «умумий қонун лойиҳаси» тайёрланмоқда.
Фото: Коммерсантъ
Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев сентябрда мамлакат президенти Владимир Путин миграция сиёсати масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказишини маълум қилди.
Медведевнинг сўзларига кўра, ҳозирда хорижликларнинг Россия ҳудудида бўлиб туришини тартибга солувчи «умумий қонун лойиҳаси» тайёрланмоқда.
«Сентярбда бу масала хавфсизлик кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади. Шу сабабли хорижликларнинг мамлакатимизга кириб-чиқиши ва бўлиб туришини тартибга солувчи янги умумий қонун лойиҳаси тайёрланмоқда»,— деди у.
Медведев мазку қонун лойиҳаси тўғрисида апрелда ҳам сўз юритганди. Ўшанда у Россияга кириб келаётган хорижликлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона реестри тузилишини қўллаб-қувватлашини айтганди.
Дмитрий Медведев ўтган йили ҳам мигрантлар ўртасида жиноятлар содир этилиши кўпайгани ва миграция сиёсатига ўзгартиришлар киритиш зарурлигини билдирганди.
Мавзуга оид
19:00
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
12:25
Печенеж сув омбори тўғони Россия ҳужуми оқибатида зарарланди
20:47 / 07.12.2025
Ўзбекистонликлар Япониядаги қурилишларга ишга юборилади
21:54 / 06.12.2025