Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар аниқланди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари қиёсий устунлик нуқтайи назаридан инвестициялар учун энг жозибадор тармоқларни аниқлади.
Инвесторлар учун потенциал жозибадор бўлиш учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитига эга бўлишдан ташқари, саноат соҳалари маълум қиёсий афзалликларга эга бўлиши керак. Тадқиқот натижасида иккита саноат гуруҳи аниқланган.
Биринчи гуруҳ - халқаро савдода қиёсий устунликка эга бўлган ва инвестициялардан дарҳол даромад олиши мумкин бўлган тармоқлар мажмуи. Булар тўқимачилик саноати, кийим-кечак ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, электр жиҳозларини ишлаб чиқаришдир. Ушбу тармоқларнинг қиёсий афзалликларини белгиловчи асосий омиллар меҳнат харажатлари, потенциал бозорлар ва мавжуд хомашё ҳисобланади.
Иккинчи гуруҳ - ривожланиш потенциалига эга бўлган, лекин инвестициялардан маълум шароитларда даромад оладиган тармоқларни ифодалайди. Бунга кимё саноати, қора металлургия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш киради. Ушбу тармоқларнинг ҳозирги устунлиги энергия нархи нисбатан пастлиги билан боғлиқ. Бироқ, бу афзаллик бозордан ташқари омилларга, ушбу ҳолатда, сунъий чеклаш ва энергия нархини субсидиялаш орқали асосланади.
Билдирилишича, либераллаштириш шароитида технологик сиёсатни такомиллаштириш ва маҳсулот бирлигига ресурслар сарфини сезиларли даражада камайтириш шарти билан ушбу тармоқларга қўйилган инвестициялар даромад келтиради.
Тармоқлар қиёсий афзалликларини баҳолаш ички ва жаҳон нархларида ҳисобланган ялпи маҳсулотдаги қўшилган қиймат улуши нисбатларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Ҳисоб-китоблар учун ҳар бир кўриб чиқилаётган соҳа учун асосий маҳсулотлар танланган.
Мавзуга оид
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
19:52 / 09.06.2026