Ражаб Эрдўғаннинг Самарқандга келиши тасдиқланди
Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг Самарқандда ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиши тасдиқланди.
TRT телеканалига кўра, Эрдўған август ойи бошида Сочидаги учрашувда Владимир Путинга Самарқандда ўтадиган саммитда иштирок этишини маълум қилган.
Тошкентда ўтказилган брифингда ШҲТ бўйича Ўзбекистоннинг миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов Эрдўғаннинг Самарқанддаги саммитга келиши кутилаётганини тасдиқлади. Шунингдек, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов ҳам келиши кутилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Эрон нашри Сурия президенти Башар Асад ҳам Самарқандда ўтадиган саммитга келиб Туркия президенти Ражаб Эрдўған билан учраши ҳақида хабар берган, Нуримбетов эса бу маълумотни тасдиқламаган эди.
Маълумот учун, 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Эрон, Мўғулистон ва Беларус кузатувчи мақомида.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
21:44 / 01.11.2024