Ўзбекистон | 16:10 / 26.08.2022
8527
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Самара йўналишида поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

2022 йил 1 октябрдан ҳафтанинг шанба кунлари Тошкент - Самара - Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Фото: O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi

Поезд Тошкент вокзалидан шанба кунлари соат 19:05 да жўнайди ва душанба куни кечқурун Самарага етиб боради. 2271 километрни ташкил қилувчи йўл 49 соатдан бироз кўпроқ вақтни олади.

Плацкарт вагон чиптаси нархи - 1 482 250 сўм, купе учун - 2 298 340 сўм. Нархлар 26 августгача амал қилади.

Жорий йил 23 июндан Тошкент - Самара - Тошкент йўналишда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланганди. 1 октябрдан бошлаб, ушбу халқаро йўналишга мамлакатдан ҳафтада икки маротаба йўловчи поездлар қатнови амалга оширилади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид