Ўзбекистон | 09:41 / 27.08.2022
12081
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилар ЙТҲ бўйича ҳодиса хабарномасини ИИБ ходимларисиз тузиши мумкин 

Фото: Shutterstock

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Қайд этилишича, хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

  • жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
  • иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
  • ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
  • ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
  • иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
  • ҳайдовчилар маст бўлмаса;
  • транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса. 

Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади. Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида суғурталовчиларга юборилади: 

  • ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;
  • ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
  • ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
  • ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

Мавзуга оид