Ўзбекистон | 14:18 / 27.08.2022
4512
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Отлиқ кавалерия паради» бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида “Отлиқ кавалерия паради” ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 28 август куни соат 19:00 да пойтахт бўйлаб “Отлиқ кавалерия паради” бўлиб ўтади.

Хабарда айтилишича, парад Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида ўтказилади.

Тадбир “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид