Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Украина, Молдова ва Грузияни ЕИга қабул қилишга чақирди
Олаф Шолц Германия бундан буён ҳам Украинага Россия тажовузидан ҳимояланишга ёрдам беришини ва яқин ҳафталарда замонавий қуроллар жўнатишини ваъда қилди.
Фото: Reuters
Германия канцлери Олаф Шолц Евроиттифоқни янги аъзолар қабул қилиш учун туб ислоҳотларга тайёрлашга чақирди.
"Ғарбий Болқон, Украина, Молдова ва Грузия ЕИнинг бир қисми бўлиши лозим. Бу кенгайиш Европа иттифоқи манфаати учун", - деди у.
Шолц Германия бундан буён ҳам Украинага Россия тажовузидан ҳимояланишга ёрдам беришини ва яқин ҳафталарда замонавий қуроллар жўнатишини ваъда қилди.
Шунингдек, Олаф Шолц ўз нутқида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кескин кучайтиришга чақирди.
Германия канцлерининг сўзларига кўра, Евроиттифоқ кенгайиши учун кескин қадам қўйиши ва Европарламентни ислоҳ қилиши керак.
Мавзуга оид
14:47 / 22.11.2025
Олаф Шолц «Шимолий оқим–2» бўйича кўрсатма берди
09:35 / 15.11.2025
Мерц Украинага ёрдам учун РФ активларидан фойдаланишга чақирди
12:10 / 09.10.2025
ЕИ кенгаши Евроиттифоқнинг Россия нефт ва газидан воз кечиши режасини муҳокама қилади
16:04 / 13.09.2025