Ўзбекистон | 12:11 / 31.08.2022
2916
2 дақиқада ўқилади

10 та назорат қилувчи орган тадбиркорларни 105 та ҳолатда ноқонуний текширган

Фото: Shutterstock

Ўтган олти ойда 10 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолияти 105 та ҳолатда ноқонуний текширилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Ўрунов маълум қилди.

6 ой давомида 30 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 89 064 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 913 таси (1 фоизи) бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда, қолган 88 151 таси (99 фоизи) уни хабардор этган ҳолда ўтказилган.

Шу билан бирга, ўтказилган текширувлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё вилоятида – 9 419 та, Самарқанд вилояти – 6 932 та, Тошкент вилояти – 6 622 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилгани маълум бўлди.

Назорат қилувчи органлар келишиш учун киритилган жами 2 147 та буюртмаларидан 57,5 фоизи текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмагани сабабли рад этилган.

Ўтказилган мониторингларда 2022 йил олти ойида 10 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолияти 105 та ҳолатда ноқонуний текширилгани, 14 та назорат органи томонидан 5 248 та ҳолатда текшириш тартиби бузилгани аниқланди.

6 ойда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича назорат органлари 165 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва 26 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти