Жаҳон | 13:31 / 31.08.2022
19190
3 дақиқада ўқилади

Харкивда навбатдаги қурбонлар, Северск устида қора тутун. Уруш суратлари

30 август куни Харкив раҳбари Олег Синегубов аҳоли яшаш жойлари ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, тўққиз киши яраланганини маълум қилди; кейинги тонгда ҳам шаҳарни ўққа тутиш давом эттирилди. Запорижжянинг Россия назоратида қолаётган қисмидаги вақтинча ҳукумат АЭС Украина томонидан ўққа тутилаётганини хабар қилди. Шу АЭСга йўл олган Халқаро атом энергетикаси агентлиги делегацияси Киевга етиб келган, Володимир Зеленский унинг аъзолари билан учрашган. РФ мудофаа вазирлиги 29 август куни Херсон областидаги ҳужум вақтида 1,2 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди. Россия Эрон дронларининг илк партиясини қабул қилди.

Қуйида 30 август, урушнинг 188-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив

30 август куни Харкивга қилинган ҳужум оқибатлари. Шаҳар маъмурияти беш киши ҳалок бўлиб, тўққиз киши яраланганини маълум қилган.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харкив ўққа тутилиши чоғида ўз уйи ҳовлисида яраланган кишининг қони
Viktoriia Yakymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчиси зарбадан кейин ҳосил бўлган ўрадан снаряд парчаларини йиғмоқда - шаҳардаги аҳоли яшовчи ҳудудга қандай ўқ-дори билан ҳужум қилинганини аниқлаш учун. Фото: Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Миколайив области

Миколайив областидаги фронт чизиғида тутун устуни.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Донецк областидаги Северск шаҳридаги йўлда ҳарбий ҳаракатлар вақтида машина ёниб кетган. Август ойи охирида британ разведкаси россияликларнинг Донбассдаги ҳужумлари кучайиши эҳтимоли ҳақида маълумот берган. Донецкдан жанубда Северск ва Бахмут ҳудудларида интенсив жанглар кетмоқда. 
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Северскда зарбалардан шикастланган уй олдидаги бомбапанагоҳга кириш жойида турган кекса ёшли аёл
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Северск ўққа тутилиши оқибатлари.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«ДХР» халқ милицияси ҳарбийси машина орқали блокпостдан ўтаётган маҳаллий аҳоли вакилини текширмоқда.
Владимир Гердо / ТАСС
Донецк областининг Дружковка посёлкасида мактаб биноси зарба остида қолди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко бунда Россияни айблаган, унинг аниқлик киритишича ҳужум оқибатида жабрланганлар йўқ.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Дружковка ўққа тутилиши чоғида йўлга сочилган дераза парчалари. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг хабар қилишича, мактабдан ташқари болалар боғчаси, муз аренаси ва турар жой бинолари шикастланган.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид