Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter постларни таҳрирлаш имкониятини синовдан ўтказмоқда
Твитни таҳрирлаш имкониятидан у эълон қилинганидан сўнг ярим соат давомида фойдаланиш мумкин бўлади. Ушбу функция фақат Twitter Blue пулли обунаси фойдаланувчилари учун мўлжалланган.
Фото: Amy Osborne / AFP
Twitter микроблоглар сервиси постларни таҳрирлаш функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Ушбу функция фақат Twitter Blue пулли обунаси фойдаланувчилари учун мўлжалланган.
Твитни таҳрирлаш имкониятидан у эълон қилинганидан сўнг ярим соат давомида фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай твитлар улар яқинда таҳрирланганини билдириб турувчи махсус маркер билан белгилаб қўйилади.
Ҳозирда функцияни Twitter фойдаланувчиларининг кичик гуруҳи синаб кўрмоқда. Бир ойдан сўнг гуруҳ янада кенгаяди.
Ҳозирда Twitter Blue’га АҚШ, Австралия, Канада ва Янги Зеландиядаги фойдаланувчилар обуна бўлиши мумкин.
Twitter твитларни таҳрирлаш функциясини 2021 йилдан буён ишлаб чиқмоқда.
Мавзуга оид
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023