Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчиларни тайёрловчи ташкилотлар рейтингини аниқлаш йўлга қўйилди
2022 йил ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартиби йўлга қўйилди.
Фото: Sputnik
Ҳукумат қарори билан автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида амалга оширилади:
- таълим ташкилотлари битирувчилари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
- таълим ташкилотлари битирувчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунигача йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
- йил якунигача қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
- таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчилар сони тўғрисида маълумотлар.
Таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш кўрсаткич (индикатор)лар асосида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалга оширилади. Рейтинг натижалари ҳар йили 25 январда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Низом 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:54 / 10.12.2025
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
20:56 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
12:56 / 01.12.2025