Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда созгарлар шаҳарчаси ташкил этилади
Президентнинг “Миллий мусиқа чолғуларини оммалаштириш ва ишлаб чиқариш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маданият вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда кенг жамоатчиликнинг миллий мусиқа чолғуларини илмий даражада ўрганиш ва уларни такомиллаштириш, “Ҳунарманд” уюшмаси субъектлари сифатида рўйхатдан ўтган созгар уста-ҳунармандлар билан ҳамжиҳатликда миллий мусиқа чолғуларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Миллий чолғуларни ишлаб чиқариш созгарлар шаҳарчасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
- миллий мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш ва реставрация қилиш билан шуғулланаётган “Ҳунарманд” уюшмаси субъектлари сифатида рўйхатдан ўтган уста-ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “устоз-шогирд” мактаблари фаолиятини тубдан такомиллаштириш орқали ёшларни соҳага кенг жалб қилиш;
- республика ҳудудидаги туристик маршрутга киритилган объектлар ва бозорларда миллий чолғулар савдосини ташкил қилиш;
- ҳар икки йилда бир марта бўлиб ўтадиган “Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида миллий мусиқа чолғуларимизни жаҳон ҳамжамиятида кенг тарғиб қилиш юзасидан илмий-амалий конференциялар ташкил қилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда созгарлар шаҳарчасини барпо этиш учун Тошкент шаҳридан 2 гектар ер майдони ажратади. Созгарлар шаҳарчасини барпо этиш бўйича “Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб белгиланади.
Молия вазирлиги 2023 йил 1 февралга қадар созгарлар шаҳарчасини барпо этиш, миллий чолғулар музейи, “Ҳунарманд” уюшмаси субъектлари сифатида рўйхатдан ўтган 20 та уста-ҳунармандлар ҳар бирига алоҳида миллий мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган бино-иншоотларни, мусиқа чолғуларини ишлаб чиқариш цехлари, қуритиш хоналари, омбор хоналари ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш учун дўконлар, бундан ташқари “Ҳунарманд” уюшмаси субъектлари сифатида рўйхатдан ўтган уста-ҳунармандлар учун яшаш хонадонларини қуриш, жиҳозлаш ҳамда созгарлар шаҳарчаси атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида республика бюджетидан Маданият вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига 65 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминлайди.
Миллий мусиқа чолғуларини ишлаб чиқаришда хомашё сифатида ишлатиладиган ноёб дарахтлар турларини етиштириш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан 10 га ер майдони ажратиш назарда тутилади.
Мавзуга оид
14:57 / 28.10.2025
OpenAI мусиқа яратувчи SI устида ишламоқда
16:07 / 17.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган хорижлик 15 суткага қамалди
07:53 / 17.02.2022
Миллий гвардия мусиқа академик лицейи ташкил этилди
09:55 / 04.02.2022