Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик талабларга жавоб бермайдиган 29 та чиқинди полигони ёпилади
2023–2024 йилларда қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.
Президентнинг “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”қарорига мувофиқ, 2023–2024 йилларда қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.
Давлат экология қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистонда 2023–2024 йилларда 190 гектардан ортиқ майдондаги экологик талабларга жавоб бермайдиган 29 та чиқинди полигонлари ёпилади.
Манзилли дастур доирасида:
- Давлат экология қўмитаси маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ишларига буюртмачи ҳисобланади;
- харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда молиялаштирилади;
- рекультивация қилинган ҳудудлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ер захираларига қайтарилади.
Бугунги кунда республика ҳудудида 1 000 га ер майдонига яқин 197 та маиший чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, улар фаолиятини 2028 йилгача тўхтатиш белгиланган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026